07:55 / 07.10.2019
2 665

«Барселона» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва 2-ўринга кўтарилиб олди

«Барселона» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва 2-ўринга кўтарилиб олди
Фото: Twitter/FCBarcelona
Испания чемпионатининг 8-турида «Барселона» ўз уйида «Севилья»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Каталонияликлар таркибида голларни Суарес, Видаль, Дембеле ва Месси уришди. Эътиборлиси, «Барселона» ўйинни 9 киши билан якунлади, Араухо ва Дембеле майдондан четлатилди.

Шу тариқа «Барселона» очколари сонини 16тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Пешқадам «Реал» билан орадаги фарқ 2 очкони ташкил қилмоқда. Хулен Лопетеги шогирдлари эса 13 очко билан 6-ўринда турибди.

Барселона - Севилья 4:0
Голлар:
Суарес (27), Видаль (30), Дембеле (35), Месси (78).
Барселона: тер Стеген, Сержи Роберто, Тодибо (Араухо, 73), Семеду, Пике, Видаль (Ракитич, 70), Артур (Бускетс, 65), де Йонг, Дембеле, Суарес, Месси.
Севилья: Вацлик, Каррису, Диего Карлос, Регилон, Навас, Банега, Фернандо, Окампос, Оливер Торрес (Жордан, 46), Нолито (Мунир, 46), де Йонг (Эрнандес, 65).
Огоҳлантиришлар: Регилон (22), Каррису (34), Семеду (39), Дембеле (53), Суарес (64), Пике (85), Бускетс (88).
Четлатишлар: Араухо (87), Дембеле (88).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва 2-ўринга кўтарилиб олди