Ҳабиб Нурмагомедов: «Ўзбекистонда MMA академиясини очмоқчимиз»

Фото: ТАСС / Демьянчук Александр
MMA жангчиси, енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда жанг санъати академиясини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у Санкт-Петербургда ўтган Синергия глобал форуми доирасидаги матбуот анжуманида маълум қилди.
«Ўзбекистонда келгусида MMAни ривожлантириб, академиямни очиш ниятидамиз. Ўзбекистонда дўстларимиз кўп. Нафақат дўстларим, мухлисларим ҳам жуда кўп. Адашмасам, у ерда 35 миллион аҳоли бор. Дунёнинг қаерига борсам ҳам, ўзбеклар олдимга келиб, омад тилашади», – деди Нурмагомедов.
Ҳабиб, шунингдек, 23 ноябрь куни Тошкентда амакиваччаси Умар Нурмагомедов иштирокида ўтадиган GFC-21 мусобақаси «Ҳумо» аренасида ўтказилишини маълум қилди.
«Биз у ерда GFC-21 турнирини ўтказамиз. Бу – Ўзбекистон тарихидаги илк MMA мусобақаси бўлади. Адашмаётган бўлсам, турнирни «Ҳумо» аренасида ўтказамиз.
[Бу ғояни] ҳукумат қўллаб-қувватлаяпти. Мусобақада ўзбекистонлик 7 нафар, бизнинг залимиздан эса 6 нафар жангчи қатнашади», – деди доғистонлик жангчи.
Ҳабиб Нурмагомедовнинг айтишича, у навбатдаги жангини келаси йил март ёки апрель ойида ўтказишни режалаштирган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!MMA жангчиси, енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда жанг санъати академиясини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у Санкт-Петербургда ўтган Синергия глобал форуми доирасидаги матбуот анжуманида маълум қилди.
«Ўзбекистонда келгусида MMAни ривожлантириб, академиямни очиш ниятидамиз. Ўзбекистонда дўстларимиз кўп. Нафақат дўстларим, мухлисларим ҳам жуда кўп. Адашмасам, у ерда 35 миллион аҳоли бор. Дунёнинг қаерига борсам ҳам, ўзбеклар олдимга келиб, омад тилашади», – деди Нурмагомедов.
Ҳабиб, шунингдек, 23 ноябрь куни Тошкентда амакиваччаси Умар Нурмагомедов иштирокида ўтадиган GFC-21 мусобақаси «Ҳумо» аренасида ўтказилишини маълум қилди.
«Биз у ерда GFC-21 турнирини ўтказамиз. Бу – Ўзбекистон тарихидаги илк MMA мусобақаси бўлади. Адашмаётган бўлсам, турнирни «Ҳумо» аренасида ўтказамиз.
[Бу ғояни] ҳукумат қўллаб-қувватлаяпти. Мусобақада ўзбекистонлик 7 нафар, бизнинг залимиздан эса 6 нафар жангчи қатнашади», – деди доғистонлик жангчи.
Ҳабиб Нурмагомедовнинг айтишича, у навбатдаги жангини келаси йил март ёки апрель ойида ўтказишни режалаштирган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…