ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Вадим Абрамов қатнашди.
"Мухлисларни ва журналистларни табрикламоқчиман. Жуда қийин вазиятда эдик, футболчиларга алоҳида раҳмат. Барча буни тушуниб турганди. Тезкор гол урдик ва ўйинни назорат қилдик. Шундай давом этишини истаймиз", - дейди Абрамов.
- Ғалаба билан табриклаймиз, аммо негадир кайфиятингиз яхши эмасдек...
- Мен шундай ёшдаманки...Бу шунчаки 3 очко ва ҳали олдинда узоқ йўл турибди. Ҳали кўп муаммоларимиз борлигини кўриб турибман.
- Бугунги натижани алдамчи десак бўладими?
- Йўқ, натижа ўйинга мос бўлди. Рақиб бошқа савиядаги жамоа ҳисобланади.
- Санжар Қодирқулов дастлаб ОТЖ йиғинида эди, кейинроқ миллий терма жамоага чақирдингиз. Нега айнан Қодирқулов.
- У "Бунёдкор"да мени қўл остимда ўйнайди, унинг имкониятларини биламан. ОТЖ билан баҳсда қандай ўйнашини кутдим ва кейин уни миллий термага чақирдим. Агар бугун унинг ўйини чиқмаганида менга қандай танқидлар бўлишини тушуниб турибман. Масалан, Лутфулла Тўраев бугун ўйнаганида ҳеч ҳам ёмон ўйнамасди, аммо кучли танқидлар бўлди ва руҳий ҳолатини ўйлаб уни клубга қўйиб юборишга қарор қилдим.
- Бугун марказдан деярли ҳужум бўлмади...
- Яман кўпчилик бўлиб ҳимояланди ва бундай ҳимояни ёриб ўтиш учун қанотлардан фойдаланиш керак.
- Виталий Денисов кейинги режаларингиздан ўрин олганми?
- Унинг имкониятларини жуда яхши биламан. Аммо ҳозир ўз клубида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Майдонга тушишни бошлаши билан уни кузатамиз ва балки термага чақирамиз. Қайси футболчида Ўзбекистон паспорти бўлса ишонинг уни термага чақиришимиз мумкин.
Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?