08:46 / 12.10.2019
3 108

«Бунёдкор» аъзоси инглиз нашри томонидан дунёнинг энг истеъдодли футболчилари сафига киритилди

«Бунёдкор» аъзоси инглиз нашри томонидан дунёнинг энг истеъдодли футболчилари сафига киритилди
Буюк Британиянинг нуфузли The Guardian нашри дунё футболининг энг истеъдодли 60 нафар ёш футболчиси рўйхатини эълон қилди.

Унда «Бунёдкор» клубининг тарбияланувчиси Жасур Жалолиддинов ҳам бор. Нашр 17 ёшли футболчини узоқ масофадан кучли зарба бера олиши, майдонни яхши кўра олиши, дриблинги ҳамда узатмаларидаги аниқликда иқтидорли эканлигини таъкидлаб ўтган.

Келажаги порлоқ деб эътироф этилаётган Жасур Жалолиддинов Суперлиганинг 2018 йилги мавсумида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлган эди. У 16 ёш 80 кунлигида «Бунёдкор»да дебют қилди. Мавсум тугагач ПФЛ томонидан энг яхши 3 нафар ёш футболчи рўйхатига киритилди.

Қайд қилиш жоизки, The Guardian нашри 2014 йилдан буён энг истеъдодли ёш футболчиларни эълон қилиб келади. 2019 йилги рўйхатда Ансу Фати («Барселона»), Люсьен Агум («Интер»), Адиль Аушиш ва Ньянзу Куасси (ПСЖ), Малик Тилльман («Бавария»), Андри Лукас Гудьонсен («Реал») ва Пабло Морено («Ювентус») каби номларни учратиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бунёдкор» аъзоси инглиз нашри томонидан дунёнинг энг истеъдодли футболчилари сафига киритилди