21:15 / 12.10.2019
3 002

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз жуда чиройли ўйин кўрсатдик"

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз жуда чиройли ўйин кўрсатдик"
Саудияч Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган навбатдаги баҳсни йирик ҳисобда якунлади.
Бурайда шаҳрида бўлиб ўтган Саудия Арабистони - Сингапур учрашуви майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Ўйиндан кейин саудияликлар бош мураббийи Эрве Ренар шундай деди:

- "Мен чиройли ўйин учун футболчиларга раҳмат айтаман. Шунингдек, мухлисларга ҳам алоҳида ташаккур, чунки жамоамизнинг йирик ҳисобда зафар қучишига мухлислар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди. Биз бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик, йўқса ҳисоб янада йирик бўларди. Муҳими, уч очко қўлга киритилди ва кейинги баҳсга кўтаринки кайфиятда тайёрланамиз".

- "Аввалги тур Яман билан баҳсда баъзи режалар ўхшамаганди, лекин Сингапурга қарши жамоа жуда яхши ҳаракат қилди. Биз бундан кейин имкон қадар гол ўтказмасликка ҳаракат қиламиз. Чунки футбол фақат гол уришдан иборат эмас, ҳимояни ҳам ўйлаш керак".

Яхши биласиз, Саудия Арабистони Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан битта гуруҳда жой олган. Бу жамоа навбатдаги турни 15 октябрь куни сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви 14 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз жуда чиройли ўйин кўрсатдик"