14:55 / 14.10.2019
3 530

Вадим Абрамов Бразилия, Сингапур ва "зонтик" ҳақида

Вадим Абрамов Бразилия, Сингапур ва "зонтик" ҳақида
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Сингапурга учиб кетганидан хабарингиз бор.
Кеча футболчиларимиз "Жар" стадионида сафар олдидан сўнгги машғулотни ўтказишганди. Ушбу машғулотдан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов билан суҳбатлашдик.

- Навбатдаги рақиб Сингапур. Улар ўз майдонида иккита баҳсда ютқазишмади, лекин сафарда Саудия Арабистонига йирик ҳисобда ютқазишди. Бу Сингапур уй жамоаси эканлигини англатадими ёки Саудия Арабистони шунчалик кучлими?
- Ҳар бир жамоа рақиб имкон бергани даражасида ўйнайди. Демак Саудия Арабистони шундай ўйнаганки Сингапур йирик ҳисобда мағлуб бўлгандир. Сингапур Иорданияда йиғин ўтказганди балки у ерда кўп қолиб кетишгандир, балки иқлим бошқачадир, буни мен билмайман. Биз эса рақибни ўрганаяпмиз ва уларни ҳурмат қиламиз. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ғалаба қозониш кераклигини биламиз ва ўйинга жиддий муносабатда бўламиз.

- Яман билан баҳсдан олдин уларни "доска"да мағлуб этдик дегандингиз, майдонда ҳам ютдик. Сингапурни "доска"да мағлуб этдикми?
- "Доска"да менимча ҳаммани ютиб бўлганмиз. Агар Бразилияни бўлса уларни ҳам ютамиз. Фақат майдонда ютиш бошқа, ҳа. Футболчилар кўрсатмаларни қанчалик тушунишганини ўйиндан кейин билиб оламиз.

- Машғулотларни кузатиш жараёнида кўрдикки Яман билан баҳсдаги таркибда бир-иккита ўзгариш бўлади. Шундайми?
- Йўқ, машғулотларда кўрган таркибингиз асосий таркиб эмас. Футболчиларга шунчаки "жилетка"ларни кийдирамиз ва тайёргарлик кўрамиз. Йигитлар қандай "жилетка"да тайёргарлик кўришининг аҳамияти йўқ.

- Олимпия терма жамоаси билан назорат баҳсида сўнгги 20 дақиқада уч ҳимоячи билан ўйнагандик, эртага ҳам шундай тактикада ўйнашимиз мумкинми?
- Умид қиламанки бунга ҳожат қолмайди. Бу ўйин пайтида натижага эриша олмаётган пайтдаги захира варианти.

- Терма жамоа Сингапурга ўйиндан бир кун олдин кечки пайт етиб боради ва расмий машғулот ўтказилмайди. Бу бизга панд бермасмикин?
- Менимча бу халал бермайди. Биз Тошкент вақти билан яшаймиз. Ўйин куни эрталаб кичик машғулот ўтказамиз.

- Ўйин бўладиган кун Сингапурда ёмғир ёғиши кутилаётган экан. Бунга тайёрмисизлар?
- Об-ҳаво қандай бўлиши бизга боғлиқ эмас, уни ўзгартира олмаймизку. Ёмғир ёғса демак ўзимиз билан соябон (зонтик) оламиз (кулади).

Нарзулла Сайдуллаев

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов Бразилия, Сингапур ва "зонтик" ҳақида