06:33 / 15.10.2019
2 642

Достон Ҳамдамов: “Сингапурнинг энг хавфли нуқтаси - ҳужум”

Достон Ҳамдамов: “Сингапурнинг энг хавфли нуқтаси - ҳужум”
Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча пойтахтимиздаги “Жар” стадионида Сингапурга қарши сўнгги тайёргарлик машғулотини олиб борди.
Машғулотлар якунлангач Достон Ҳамдамов билан бўлажак ўйин ҳақида суҳбатлашдик.

- Терма жамоа аъзоларини мураббийларнинг кўрсатмаларини қувноқ кайфиятда бажаришга интилаётганини нима билан изоҳлаш мумкин?
- Умуман олганда буни кайфият яхшилиги билан боғлаш ўринли бўлади. Яман билан ўйинни эсдан чиқариб, олдинда кутаётган Сингапурга қарши тайёрландик.

- Кейинги турда қўлга киритилган уч очко орқали имкониятларимизни яхшилаб олиш эҳтимоли мавжуд. Демак бизни фақат ғалаба қониқтиради. Футболчиларда босим йўқми?
- Насиб қилса ватанмизга ғалаба билан қайтишга ва халқимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Муваффақият учун бор кучимизни ишга соламиз.

- Ўз ўйинингиз ҳақида нима дея оласиз? Боиси Эктор Купер даврида қанотларда яккаланиб қолардингиз, энди эса кенг майдон бўйлаб ҳаракатланяпсиз...
- Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша тактикаси ва фаласафаси бор. Берилаётган кўрсатмаларни мукаммал тарзда бажараётганимиз учун ўйинимиз чиқяпти. Бошқа гап йўқ. Жамоа қай даражада аҳил ва иноқ бўлса, ғалабалар сони кўп бўлади.

- Сингапурнинг энг хавфли нуқтаси қайси деб ўйлайсиз?
- Менимча олдинги чизиқ. Улар тўпни йўқотган заҳотиёқ кучли прессинга ўтишади. Муносиб ва жиддий қаршилик кўрсатишади деб ўйлайман. Икки терма ҳам уч очко учун майдонга тушади.
Абдулазиз суҳбатлашди

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Достон Ҳамдамов: “Сингапурнинг энг хавфли нуқтаси - ҳужум”