23:36 / 14.10.2019
3 115

Отабек Умаров 23 ноябрь куни Нурмагомедов ташриф буюришини маълум қилди

Отабек Умаров 23 ноябрь куни Нурмагомедов ташриф буюришини маълум қилди
Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати ўринбосари Отабек Умаров ўзининг "Instagram" саҳифасида Нурмагомедовнинг ташриф буюриши, Ўзбекистондаги биринчи маротаба ММА турнири ташкил этилиши борасида изоҳ қолдирди.

"Ҳурматли дўстлар! ⠀

Менга ММА спорт тури ҳақида жуда кўп ёзишади. Инсонда ғалабага бўлган иштиёқ ва ишончни оширадиган ҳамда турли йўналишлардаги спортчиларни бирлаштирувчи ушбу спорт турини ривожлантириш ҳақида таклифлар беришади.⠀

Бу йўналишда анча ишларни амалга оширдик. Бунинг самараларидан бири сифатида тез кунларда ўтказилиши кутилаётган GFC турнирини мисол қилишимиз мумкин. Бу Ўзбекистонда ММА бўйича биринчи турнирдир. ⠀

Шоу доирасида Ўзбекистондан етти нафар, Нурмагомедов залидан эса олти нафар спортчилар чиқиш қилади. Ҳамда ушбу турнир доирасида 23 ноябрь куни таниқли спортчи Ҳабиб билан учрашув ташкил этаётганимизни маълум қиламиз. Уни юқори даражада ташкил этиш учун имкон қадар ҳаракат қиламиз," - деб ёзди Отабек Умаров ўзининг "Instagram" саҳифасида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Отабек Умаров 23 ноябрь куни Нурмагомедов ташриф буюришини маълум қилди