09:12 / 15.10.2019
2 937

"Насаф" янги ҳомийга эга бўлди, ушбу компания клубга 10 млрд сўм ажратади

"Насаф" янги ҳомийга эга бўлди, ушбу компания клубга 10 млрд сўм ажратади
14 октябрь куни Қаршида Ўзбекистор Республикаси Президентининг "2018-2022 йилларда футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги № ПП-3610 сонли қарорининг ижроси доирасида ENTER Engineering компанияси "Насаф" клуби билан қиймати 10 млрд сўмни ташкил этадиган, 2020 йил сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Ушбу маблағлар "Насаф" клубининг моддий-техник, илмий-услубий базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш, ўқув-машғулот жараёнининг юқори сифатини таъминлаш, шунингдек, футболни кенг аҳоли ўртасида оммалаштириш ва тарғиб қилиш учун йўналтирилади.

"Насаф" жамоаси раҳбарияти ўз футбол мактаби базасида ёш футболчиларни тарбиялаш мақсадида легионер футболчилардан воз кечишга қарор қилди. Биласиз, айни вақтда қаршиликларнинг 12 нафар футболчиси Ўзбекистон олимпий терма жамоаси аъзоси саналади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" янги ҳомийга эга бўлди, ушбу компания клубга 10 млрд сўм ажратади