Сайтимиз вакиллари Сингапурга парвоз чоғида "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоасининг иқтидорли ҳимоячиси Шароф Муҳитдинов билан кичик интервью ташкил қилишди.
- Сингапурга қарши кечадиган баҳсдан нималар кутяпсиз?
- Сингапур билан учрашув осон бўлмаслиги аниқ. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Бор кучимизни 3 очко олишга сарфлаймиз.
- Тошкентдаги машғулотлар давомида рақиб ўрганилдими?
- Албатта, рақибни жиддий таҳлил қилдик. Уларнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида тушунчага эга бўлдик. Бу эртанги баҳсда бизга ёрдам беришига ишонаман.
- Эртага Ўзбекистон терма жамоаси сафида дебют қилишингизга ишонасизми?
- Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агар терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов мени асосий таркибда майдонга туширадиган бўлса, бундан хурсанд бўламан ва тайёрман деб ўйлайман.
- МТЖда сизнинг рақобатчингиз Фарруҳ Сайфиев...
- Рақобат ўсишга, ривожланишга ундайди. Бу терма жамоа фойдасига хизмат қилади. Фарруҳ Сайфиев кучли футболчи эканлиги мени яхшироқ ҳаракат қилишга мажбурлайди.
- Эртага Сингапурда МТЖни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб ўзбекистонлик мухлислар стадионда бўлишини эшитдик...
- Бундан жуда хурсандман ва уларга миннатдорчилик билдираман. Эртага бутун ўзбек халқи биздан ғалабани кутади. Уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.
- Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев ўртасидаги фарқ ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳар бир мураббий ўзига хос. Бу мураббийларда тактика, ўйин услуби жиҳатдан фарқ бор. Уларнинг феъли ҳақида гапирадиган бўлсам, бу мутахассислардан бири меҳрибон ёки қаттиққўл дея олмайман. Абрамов ҳам Бердиев ҳам керак пайтда футболчилар билан қандай муносабатда бўлишни яхши билади.
- Вадим Абрамов айни дамда сингдираётган тактика ҳақида гапириб берсангиз.
- Ҳимоячи сифатида гапирадиган бўлсам, Абрамовнинг ғояси қуйидагича: Тўп қаерда йўқотилган бўлса, прессинг орқали ўша ерда уни рақибдан олиб қўйиш керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи