
Бундан бироз олдин ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Фаластин ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"D" гуруҳи 4-тур доирасида бўлиб ўтган мазкур қарама-қаршиликда томонлар рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади - 0:0. Қайд этиш жоиз, мазкур гуруҳдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўрин эгаллаган бўлиб, вакилларимиз бугун Сингапур устидан қозонилган ғалабадан сўнг турнир жадвалида 6 очко билан пешқадамга айланиб олишди.

5 очкоси бор саудияликлар иккинчи, 4 очкоси бор Сингапур ва Фаластин термалари эса мос равишда уч ва тўртинчи поғоналарни эгаллаб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар