date

Тошкентда жанг қиладиган Умар Нурмагомедов акаси Хабиб билан тайёргарлик кўрмоқда

Тошкентда жанг қиладиган Умар Нурмагомедов акаси Хабиб билан тайёргарлик кўрмоқда
Россиялик UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов укаси Умар Нурмагомедов билан бирга бўлган спарринг фотосуратларини instagramга жойлаштирди. Хабибнинг сўзларига кўра, у кейинги жангга тайёргарлик кўрмоқда.

“Укам ҳам жанг қилади. Умар Нурмагомедов Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган GFC 20 турнирига жангга тайёргарлик кўрмоқда. Мен ҳам келгуси йилги жангларга таёрланмоқдаман ", - деб ёзди Хабиб.

Эслатиб ўтамиз: Умар Нурмагомедов 23 ноябрь куни Тошкентда, "Ҳумо" аренасида бўлиб ўтадиган GFC 20 турнирининг марказий жангида Никита Чистяковга қарши октагонга кўтарилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тошкентда жанг қиладиган Умар Нурмагомедов акаси Хабиб билан тайёргарлик кўрмоқда