
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Олтин бутса" олганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У ушбу қўлга киритган соврини ҳақида шундай деди: "Жамоадошларимсиз бирорта гол урмаган бўлардим. Бу соврин ҳамма учун, бу бутун жамоанинг ҳурмати".
Шунингдек мусобақалар ва келгуси режалари ҳақида у "Чемпионлар лигаси – махсус мусобақа ва ҳар йили уни ютишни хоҳлаймиз. Аммо, ҳаммасидан Ла Лига муҳимроқ. Испания кубоги ҳам аҳамиятли, "Барса" ҳар доим барча совринлар учун курашади", - деб айтди.
Шу тариқа аргентиналик ҳужумчи фаолияти давомида олтинчи марта "Олтин бутса" соҳиби бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар