18:26 / 17.10.2019
3 226

Элдор Шомуродов: "Карпин гоҳида сен юлдузсан, деб туради"

Элдор Шомуродов: "Карпин гоҳида сен юлдузсан, деб туради"
"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов РПЛдаги тўпурарлик ва жамоа бош мураббийи Валерий Карпин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- РПЛда тўпурарлик борасида етакчилик қилмоқдасиз. Бу борада энг асосий рақобатдошингизни ким деб ҳисоблайсиз?
- Албатта кузатяпман. Ўйлашимча бу борада Соболев рақобатдошлик қилса керак.

- Ўзингизни РПЛнинг юлдузи сифатида ҳис қиляпсизми?
- Йўқ, асло бундай деб ўйламадим.

- Футболчилар юлдузлик касаллигига учрамаслиги учун Карпин қандай иш кўради?
- У гоҳида сен юлдузсан, деб туради. Албатта, буни ҳазиломуз тарзда айтади. Умуман олганда, мураббийимиз биз билан кўп мулоқот қилади. Карпин футболчиларга нима дейиш кераклигини доим билади. Шу билан бирга, у ҳеч қачон футболчиларга босим ўтказмайди ва ўзимизга бўлган ишончни оширади," - деди Шомуродов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов: "Карпин гоҳида сен юлдузсан, деб туради"