Хабарингиз бор, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Осиё футбол Конфедерацияси билан келишилган ўйинлар ҳамда тотализаторга қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олган эди.
Ушбу ҳамкорлик натижаси ўлароқ, "А" Про-лига иштирокчиси "Ифтихор" ҳамда "B" Про-лигада иштирок этиб келаётган "Раш Милк" футбол клубларининг келишилган ўйинларга алоқадор эканлиги, шунингдек Регламент талабларини қўпол равишда бузиб келаётгани аниқланди.
Шу сабабдан ЎФАнинг Интизом ва одоб-аҳлоқ (этика) ва Лицензиялаш қўмиталарининг қарорига асосланиб ПФЛ томонидан 2019 йилги мавсумда "Раш Милк" футбол клубига Ўзбекистон чемпионатининг "В" Про-лигада, "Ифтихор" футбол клубига эса "А" Про-лигада иштирок этиш учун берилган лицензияларнинг амал қилиши тугатилди ва ушбу икки клуб мусобақалардан четлаштирилди.
Маълумот учун, "Ифтихор" "A" Про-лигада 20та ўйин ўтказган ҳолда бор йўғи 5 очко билан сўнгги поғонада бораётган бўлса, "Раш Милк" "B" Про-лигада 21та учрашувдан кейин 41 очко тўплаб, "Локомотив БФК" билан бирга иккинчи ўринни бўлишиб турган эди.
Манба: ЎФА матбуот хизмати «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи