19:33 / 18.10.2019
3 581

Статистика: Элдор Шомуродов 4та кўрсаткич бўйича етакчилар сафида

Статистика: Элдор Шомуродов 4та кўрсаткич бўйича етакчилар сафида
Терма жамоалар иштирокидаги баҳслар якунланиб, яна миллий чемпионат ўйинлар бошланмоқда.
РПЛнинг навбатдаги тур учрашувлари старт олишидан аввал WyScout томонидан тақдим этилган жорий мавсумга оид статистик маълумотлар билан танишиб чиқамиз.

Гол учун сарфланаётган ўртача вақт
"Краснодар" бош мураббийи Мурод Мусаев Маркус Берг трансферини ҳимоя қила туриб, швециялик ҳужумчи "гол учун сарфланган вақт" бўйича ажойиб натижага эга эканлигини айтди. Тасдиқлаймиз: Маркус бу кўрсаткич бўйича рўйхатда биринчи. Бироқ у чемпионатнинг барча учрашувида майдонга тушгани йўқ. Рўйхатдан жой олганлар орасида Элдор Шомуродов ва Александр Соболев 12тадан баҳсда иштирок этишган.

"Иккинчи қават" тўпурарлари: бош билан урилган голлар
Шомуродов бу кўрсаткич бўйича ҳам кучли учликда. Учинчи ўрин соҳиби бўлиб турган Луценконинг барча голлари бош билан урилган.

Энг кўп зарба берувчилар
Ушбу кўрсаткич бўйича рўйхатда биринчи ўринни "Динамо" вакили Панченко эгаллаб турибди. У узоқдан зарба беришни хуш кўради. Бу рўйхатда ҳам ҳамюртимизни учратиш мумкин.

Бир учрашувда ҳаводаги курашларда иштирок этиш
Бу рўйхатда Дзюба йўқлигини кўриб ҳайрон қолишингиз аниқ. "Зенит" ҳужумчиси ушбу кўрсаткич бўйича 15-ўринда. Ўзбекистон терма жамоасининг асосий форварди Элдор Шомуродов эса яна кучли учликда. Элдор ҳар 90 дақиқада ўртача 12 марта "иккинчи қават"да тўп учун кураш олиб борар экан.


Манба: Championat.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Статистика: Элдор Шомуродов 4та кўрсаткич бўйича етакчилар сафида