19:53 / 18.10.2019
2 407

Суперлига. АГМК сафарда “Бунёдкор”дан устун келди

Суперлига. АГМК сафарда “Бунёдкор”дан устун келди
Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – АГМК учрашуви бўлиб ўтди.
Биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Шаҳзодбек Нурматовнинг кучли зарбасини Зуҳуров қайтарди, қайтган тўпни эса унинг ёнида турган Муроджон Тошматов боши билан дарвозага йўллади - 0:1.

Ўйиннинг 45-дақиқасида Муроджон Тошматов бурчак тўпини амалга оширди, Бобурбек Йўлдошевнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб дарвозага кириб кетди - 0:2. Шу тариқа АГМК сафарда муҳим 3 очкони қўлга киритди ва очколари сонини 25 тага етказиб мусобақа жадвалида 9-ўринга кўтарилиб олди.

“Бунёдкор” – АГМК 0:2
18 октябрь 2019 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 17:30
Голлар: Муроджон Тошматов 29, - 0:1. Бобурбек Йўлдошев 45, - 0:2 (Муроджон Тошматов).

"Бунёдкор" — 25.Муроджон Зуҳуров, 3.Исломжон Қобилов, 6.Анвар Ғофуров (21.Дмитрий Островский, 72), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов (30.Абдулла Абдуллаев, 62), 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (20.Владислав Нуриев, 46), 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 77.Санжар Турсунов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 23.Санжар Рихсибоев, 24.Евгений Чумак, 34.Суҳроб Иззатов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов,

АГМК — 32.Суҳроб Султонов - 23.Акмал Шораҳмедов, 44.Бобур Йўлдошев, 33.Сардор Раҳмонов, 31.Сайдулло Раҳматов - 3.Эркин Байдуллаев, 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев (30.Жасур Умаров, 75) - 17.Мурод Тошматов (97.Жасур Яхшибоев, 46), 99.Шаҳзод Нурматов, 7.Элгужа Григалашвили
Захира: 12.Роман Абдулов, 8.Санъат Шихов, 11.Зоҳир Пиримов, 15.Жасур Ҳакимов, 20.Мирғиёз Сулаймонов, 77.Владислав Касминин, 88.Игорь Зонич.

Огоҳлантиришлар: Сайдулло Раҳматов 52, Эркин Бойдуллаев 54.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. АГМК сафарда “Бунёдкор”дан устун келди