
Хитой Суперлигасининг 26-тури доирасидаги "Бейжинг Гоан" ва "Шанхай СИПГ" клублари ўртасидаги ўйин якунланди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади.
Баҳсдаги дастлабки гол иккинчи бўлимда урилди. 49-дақиқада Шенглонг Ли голидан сўнг Шанхай клуби ҳисобни очди. 66-дақиқада ҳамюртимиз Одил Аҳмедов рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқиб, ҳисобни 2:0га етказди. Баҳс шу ҳисобда якунига етди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар