01:05 / 20.10.2019
3 332

Семак Шомуродовни қандай тўхтатишганини айтди: «Унинг ҳаракатларини ўрганиб чиқдик»

Семак Шомуродовни қандай тўхтатишганини айтди: «Унинг ҳаракатларини ўрганиб чиқдик»
Фото: Зенит
Россия чемпионати 13-туридан ўрин олган «Зенит» — «Ростов» (6:1) ўйинидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда қатнашган «Зенит» мураббийи Сергей Семак жамоа ҳимоячилари «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродовни қандай тўхтатиб қолганини айтди.

«Шомуродов дарвоза томон бирорта зарба йўлламади? Биз унинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Ҳимоячиларимизни ажойиб ўйин билан табриклайман. Албатта, бирорта гол ўтказиб юбормаслик ажойиб бўларди, лекин бугунги ўйин учун хурсанд бўлишимиз мумкин. Элдор ҳақида гапирадиган бўлсам, яна такрорлайман, у ажойиб мавсумни ўтказмоқда»,— деди Семак ўйиндан сўнг.

РПЛ 13-тури доирасидаги «Зенит» — «Ростов» ўйинида петербургликлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Элдор Шомуродов эса 77-дақиқада захирага олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Семак Шомуродовни қандай тўхтатишганини айтди: «Унинг ҳаракатларини ўрганиб чиқдик»