09:43 / 20.10.2019
3 526

Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Саудия Арабистони ҳамда Фаластинга қарши ўйин олдидан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган.

Эшитишимизга қараганда, Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида қўшни Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олган. Ўйин 9 ноябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ноябрда ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда иккита расмий ўйин ўтказади. Саралаш босқичи доирасида дастлаб 14 ноябрь куни Саудия Арабистони меҳмон бўлса, кейинчалик 19 ноябрь куни Фаластинга қарши ўйин орқали иккинчи даврага старт берилади.

Айни пайтда терма жамоамиз ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичининг "D" гуруҳида 4-турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади