Бунисига нима дейсиз? Рой Жонсни ашаддий рақиби уни ҳал қилувчи жангга чорлади...

  • 23 октябрь 2019, 11:00
  • 763
  • Спорт
  • Бунисига нима дейсиз? Рой Жонсни ашаддий рақиби уни ҳал қилувчи жангга чорлади...
    Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Бернард Хопкинс тўрт вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонсни жангга чорлади.

    "Ҳей Рой! Мен Канкундаман, лекин бу муҳим эмас. Энг асосийси фаолиятимиз мобайнида сенда битта ғалаба ва менда бир зафар бор. Хоҳласанг бу борада аниқлик киритиб оламиз. Исталган жойда Россияда, Хитойда ёки Европада ... Кел жанг қиламиз! Зеро, ким кучли эканлигига ойдинлик киритайлик”-деди Хопкинс.

    Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлёвнинг айтишича, ташкилот ушбу жангни Москвада ташкил этишга тайёр.

    Рой Жонс ва Бернард Хопкинс рингда икки бор тўқнаш келишган: 1993 йилда Жонс ҳакамларнинг қарорига биноан, 2010 йилда эса Хопкинс ғалаба қозонган эди. Расмий равишда иккала боксчи ҳам профессионал фаолиятларини якунлаганлар.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Бунисига нима дейсиз? Рой Жонсни ашаддий рақиби уни ҳал қилувчи жангга чорлади...