12:23 / 26.10.2019
3 155

Миржалол Қосимов: Финалга Хавини таклиф қилгандик, аммо...

Миржалол Қосимов: Финалга Хавини таклиф қилгандик, аммо...
Хабарингиз бор эртага “Пахтакор” ва АГМК жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Бугун финал олдидан ҳар иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг биринчи қисмида олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ассалому алайкум азиз футбол ишқибозлари, ҳурматли журналистлар, ўзбек футболига бефарқ бўлмаган инсонлар.

Ҳар бир мусобақа ўзига ҳос аҳамиятга эга. Эртага биз учун ҳам, “Пахтакор” учун ҳам жуда муҳим ўйин. Эратга қизиқарли ўйин бўлади, биз ҳам бу ўйинга алоҳида тайёргарилк кўрдик. Чунки, доим ҳам финалга чиқавермаймиз. Биз ушбу ўйинда ғалаба қозониб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритмоқчимиз. Бу бизнинг асосий мақсадимиз.

Буни яширмоқчи эмасман, эртага АГМК ўз услубида ўйнайди. Бу финалга осонликча етиб келмадик ва шу боис боримизни бериб ўйнаймиз.
Шуни айтишим мумкинки, эртага пенальтилар сериясига ҳам машғулотлар давомида ҳам алоҳида тайёргарлик кўрганмиз.
Ушбу финалга Хавини таклиф қилгандик, аммо ўхшамади....

Тўғри, “Пахтакор”да Симич, Черан, Сергеев каби футболчилар бош билан яхши ўйнашади, аммо бизда ҳам уларга етарли қаршилик кўрсата оладиган ҳимоячилар бор.
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” – АГМК учрашуви эртага Тошкентдаги “Локомотив” стадионида соат 17:00да бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: Финалга Хавини таклиф қилгандик, аммо...