18:59 / 26.10.2019
2 741

“Пахтакор” — Ўзбекистон Кубоги-2019 соҳиби!

“Пахтакор” — Ўзбекистон Кубоги-2019 соҳиби!
Ўзбекистон Кубоги финалидан ўрин олган "Пахтакор" — АГМК учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган баҳсда “шерлар”нинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 31-дақиқасида Драган Черан узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб чиройли голга муаллиф бўлди.
60-дақиқада ўтиб бораётган бир вақтда учрашув ҳаками олмалиқликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Уни Черан муваффақиятли якунлаб, жамоасининг иккинчи голини урди.

77-дақиқада Черан Жалолиддин Машариповнинг узатмасидан кейин яна бир чиройли голни урди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа, “Пахтакор” Суперлига чемпионлиги кетидан кубокка ҳам эга чиқди.
Ўзбекистон кубоги / Финал
ПАХТАКОР - АГМК - 3:0
Голлар:
Драган Черан 31, - 1:0. Драган Черан 61 пенальти, - 2:0. Драган Черан 77, - 3:0.

"Пахтакор" (4-2-3-1) — 25.Элдорбек Суюнов - 3.Хожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 55.Марко Симич, 34.Фарруҳ Сайфиев (29.Владимир Козак, 86) - 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (15.Егор Кримец, 89)- 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 17.Достон Ҳамдамов - 11.Игорь Сергеев (21.Марат Бикмаев, 80).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Алишер Салимов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 19.Шоҳруҳ Мадмудхожиев, 43.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 77.Ҳусниддин Ғофуров.

АГМК (4-3-3) — 32.Суҳроб Султонов - 23.Акмал Шораҳмедов, 44.Бобур Йўлдошев, 33.Сардор Раҳмонов, 31.Сайдулло Раҳматов - 3.Эркин Байдуллаев, 5.Дилшод Жўраев, 4.Миржамол Қосимов (30.Жасур Умаров, 46) - 7.Элгужа Григалашвили (8.Санъат Шихов, 63), 99.Шаҳзод Нурматов (15.Жасур Ҳакимов, 74), 17.Мурод Тошматов.
Захира: 12.Роман Абдулов, 11.Зоҳир Пиримов, 20.Мирғиёз Сулаймонов, 55.Сардор Абдунабиев, 77.Владислав Касминин, 88.Игорь Зонич.

Огоҳлантиришлар: Акмал Шораҳмедов 73, Фаррух Сайфиев 73, Хожиакбар Алижонов 79.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Пахтакор” — Ўзбекистон Кубоги-2019 соҳиби!