23:29 / 26.10.2019
2 600

Шота Арвеладзе: Ишонч учун Бобур Шодиевга раҳмат айтаман

Шота Арвеладзе: Ишонч учун Бобур Шодиевга раҳмат айтаман
"Пахтакор" ва АГМК (3:0) жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финал ўйинидан сўнг "шерлар" устози Шота Арвеладзе учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ташкилий ишлар учун миннатдорчилик билдираман. Ғалаба билан клубдаги барчани табриклайман. Уларнинг ишини майдонда кўрмаймиз, аммо катта ҳажмда меҳнат қилишади. Кейин эса йигитларни олқишлайман. Улар чемпионат ва кубокда мағлубиятсиз ғолиб бўлишди. Биз мавсумда 102 гол уришга эришдик. Ҳужумкор футбол намойиш қилдик. Жароҳат олган футболчиларимиз ҳам бир жамоага айланишимизга ҳисса қўшишди. Рақибга ўйин учун раҳмат дейман. Улар босим уюштириб, ҳужумга ўтишга интилишди.

Клуб президенти Бобур Шодиевга раҳмат айтишни истардим. Ўтган йилги мағлубиятга қарамай, у клубнинг ривожланиш йўлида ишлашда давом этди. Бизга барча шароитлар яратиб берилди. Биз ўсишдан тўхтамадик.

Яхши майдон, стадион, база - булар бизнинг бойлигимиз. Барча жойда юқори даражада шароитлар муҳайё этилиши лозим. Бугун кўпроқ мухлис кутгандим, аммо уларнинг сони кутилганчалик бўлмади.

Бу йил аҳилроқ эканимиз жуда муҳим бўлди. Раҳбарият ишончини ҳам айтиб ўтаман. Булар катта ёрдам берди. Клубда барчаси аъло бўлиши керак. Узоқ вақтдан кейин ҳам. Ривожланиш барча даражада бўлиши шарт. Клуб, футбол, медиа ва бошқа масалалар.

Финалга 8 минг мухлис келди. Мен ҳамюртларимни чақирсам бўлар экан. Ҳеч бўлмаганда 3 минг грузин келар эди", - деди грузиялик мутахассис.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: Ишонч учун Бобур Шодиевга раҳмат айтаман