
Бугун ОФК ижроқўми Осиё Чемпионлар лигаси иштирокчилари сонини 40 тагача ошириш бўйича қарорни қабул қилди.
Унга кўра 2021 йилдан бошлаб Ғарб ва Шарқ минтақаларига 1 тадан гуруҳ қўшилади. Аммо, бу вазиятда рейтингнинг дастлабки 6 талигида турган давлатлар квоталари ўзгаришсиз қолдирилади.
Жумладан, Ўзбекистоннинг квотаси ҳам 2021-2021 йилларда ўзгаришсиз 1+1 кўринишида қолади. Янги қўшиладиган 8 та жамоа квотаси эса рейтингда ўртароқда бораётган мамлакатларга тақдим этилади. Бироқ, бу қайси мамлакатларга ва қай тартибда ажратилиши ҳозирча маълум эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар