
"Шанхай СИПГ" Хитой чемпионатининг 27-турида "Далиан Ифань" клубини қабул қилди.
Учрашув "Шанхай СИПГ"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Шенглонг Ли, Жоу Тинг (автогол) ва Оскар муаллифлик қилишди. Шанхайликлар шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ушбу баҳсда тўлиқ иштирок этиб, жамоасининг ғалабасига катта хисса қўшди.
Турнир жадвалида етакчилик қилаётган "Гуанжоу Эвергранд" жорий турда "Хенань Цзянье"ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Шундай қилиб, 2-ўринда кетаётган "Шанхай СИПГ" мусобақа жадвалидаги етакчига максимал даражада яқинлашиб олди. Энди улар орасидаги фарқ бор-йўғи 1 очко.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар