08:30 / 28.10.2019
4 552

Футзалчиларимиз ОЧ-2020 саралаш ўйинини гуруҳда 1-ўрин билан якунлади

Футзалчиларимиз ОЧ-2020 саралаш ўйинини гуруҳда 1-ўрин билан якунлади
Саралаш учрашувларида Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари муддатидан аввал мақсадларига эришиб бўлганди, ўзаро ўйин эса фақат гуруҳ ғолиблигини аниқлаб бериши лозим эди.

Ўйиннинг дастлабки учинчи дақиқасидаёқ тожикистонликлар тезкор иккита гол уришиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Лекин бу ҳолат ҳам терма жамоамиз аъзоларини саросимага солмади, ҳафсалаларини пир қилмади. Аксинча, ҳушёрликларини оширишга, мақсад сари дадил интилишга хизмат қилди. Биринчи бўлимнинг ўзида футзалчиларимиз нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки учта тўп фарқи билан олдинга ўтишди ҳам. Иккинчи бўлим ҳам бутунлай йигитларимиз ташаббуси ва ҳужумкорлигида ўтди. Буни қайд этилган ҳисоб ҳам тасдиқлаб турибди – 9:3.

Шу тариқа футзал терма жамоамиз келаси йили Туркманистонда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатининг финал босқичига гуруҳ ғолиби сифатида йўл олди.
Ўзбекистон (асосий таркиб): Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Хусниддин Нишонов, Суннатулло Жўраев.
Захира: Рустам Умаров, Хушнур Эркинов, Машраб Одилов, Шаҳзод Саъдиев, Дилшод Раҳматов, Дилмурод Шавкатов, Даврон Чориев, Акбар Усмонов, Дилмурод Жумаев. Голлар: Акбар Усмонов (8, 16), Ҳусниддин Нишонов (15), Дилшод Раҳматов (18), Даврон Чориев (19, 26, 28), Хушнур Эркинов (26), Дилмурод Шавкатов (29) - Баҳодир Хўжаев (1, 3), Раҳмонали Шарипов (31).

Манба: uza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футзалчиларимиз ОЧ-2020 саралаш ўйинини гуруҳда 1-ўрин билан якунлади