
"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳозирча клубдан кетиш нияти йўқлигини айтди.
- Менинг мақсадларим? Европанинг Топ-5 чемпионатларида ўйнашни орзу қиламан. Мен бунга интиламан, аммо ҳозир "Ростов"да мен учун ҳаммаси яхши ва ҳали клубдан кетиш ҳақида ўйламаяпман.
Кўпчилик қишда кетишимни кутмоқда. Орзу йўқ эмас, аммо буни кейинроқ клуб раҳбарияти билан муҳокама қилиш керак. Ҳозир эса жамоада ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман, - дейди Шомуродов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси форварди жорий мавсум "Ростов" сафида РПЛда 14та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 2та ассистга эришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар