23:12 / 30.10.2019
3 015

Элдор Шомуродов қишда "Ростов"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Элдор Шомуродов қишда "Ростов"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Россиянинг “Ростов” клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов жорий мавсумдаги қайд этаётган сермаҳсуллиги борасида гапириб ўтди.

“Агар атрофингда шундай топ даражадаги футболчилар бўлса, албатта кўп вазиятлар бўлади. Ҳужумчига гол уриш нисбатан осонроқ. Уларнинг ёрдами билан Россия премьер-лигасида 10 та гол уришга муваффақ бўлдим.

Мен Европанинг кучли чемпионатларида ўйнашни орзу қилишим ҳақида аввал ҳам айтганман. Мен шунга ҳаракат қиламан. Кўпчилик мени қишда бошқа жамоага кетишим мумкинлиги ҳақида гапирди. Лекин мен ҳали ҳеч қаерга кетишни хоҳламайман, мен “Ростов”да бахтлиман”, - дейди ҳамюртимиз.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов айни дамда 10 та гол билан РПЛ тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов қишда "Ростов"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди