09:42 / 01.11.2019
3 274

Миллион долларлик голлар муаллифи...

Миллион долларлик голлар муаллифи...
Бугунги кунда дунё бўйича энг машҳур ва энг бой спорт юлдузларидан бири бу- футболчи Лионел Месси ҳисобланади. У бугунги кунда "Барселона" жамоасида тўп суради ва унинг мухлислари дунёнинг ҳар бир бурчагидан топилади. Ҳозирда Месси тўп сураётган "Барселона" жамоаси у билан йилига 84 миллион долларлик шартнома имзолаган.

Л. Месси асли ўзи Аргентиналик бўлиб, 13 ёшида Барселонага кўчиб келган ва илк бора 16 ёшида "Барселона" жамоаси номидан майдонга тушган. Жорий йилнинг март ойларида Мессининг умумий жамғармаси 400 миллион доллардан зиёд деб баҳоланади. 2016 йилда у даромад солиғи бўйича бироз муаммоларга дуч келди.

2007-2009 йиллар оралиғида унинг солиқ ҳужжатларида бироз муаммо юзага келган ва қамоққа тушгандан кўра Месси бўйнидаги солиқни тўлашни афзал кўрган. Юқорида қайд этилган йиллардаги солиқ муаммоси юзасидан у 288 минг доллар жарима тўлаган.

Маълумот тарзида шуни айтиб ўтишимиз керакки, Месси дунёга машҳур Adidas компанияси билан йилига 12 миллион долларга бир умрлик битим имзолаган. Бундан ташқари, у Gatorade, Pepsi ва бошқа бир қатор Хитой компаниялари билан кўпгина бошқа битимлар имзолаган.

Money.com хабарига кўра, Мессининг Adidas компанияси билан ижтимоий тармоқларни қўллаб-қувватлаш битими 2016 йилда компанияга 53,5 миллион доллар даромад келтирган ва ҳар бир қўйилган хабар учун ўртача 3,6 миллион доллар фойда кўрилган. Энг машҳур ва миллион долларлар эгаси бўлган Л. Месси атиги 31 ёшдадир. Ажабмас, келгусида у Forbes'нинг миллиардерлари рўйхатидан жой олса.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миллион долларлик голлар муаллифи...