date
views 2 463

Нико Ковач 1:5 ҳисобидаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Нико Ковач 1:5 ҳисобидаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?
Амалдаги чемпион - "Бавария" бу тур "Айнтрахт" меҳмони бўлди ва 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Мюнхенликлар беллашувнинг 9-дақиқасидан майдонда 10 киши бўлиб қолганлигини қайд этиш жоиз. Ҳимоячи Жером Боатенг учрашув аввалида қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Бавария" бош мураббийи Нико Ковач йирик ҳисобдаги мағлубиятга изоҳ берди.

"Биз ўйинга яхши киришиб олдик. Аммо орадан 8 дақиқа ўтиб барча режаларамиз чиппакка чиқди. 80 дақиқа давомида 10 киши бўлиб ҳаракат қилиш қийин, айниқса, Франкфуртда.
Учрашув биз истаган тарзда кечмади. Ҳаттоки 10 киши қолганда ҳам 1:5 ҳисобида мағлубиятга учрамаслик лозим", - деди Ковач.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нико Ковач 1:5 ҳисобидаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?