“Атлетико” бош мураббийи Диего Симоне Ла Лига 12-тури доирасида “Севилья”га (1:1) қарши беллашувдан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Яхши ўйин гувоҳи бўлдик. “Севилья” доим курашчан жамоа сифатида гавдаланиб келган. Уларда таркиб ҳар доим яхши бўлган ва улар ҳар қандай дақиқада ўйинда ўзгариш қила олишга қодир.
Биринчи таймда иккала томон ҳам ўйлаган режаларини амалга ошира олишмади. Ҳеч ким ташаббусни ўзида сақлаб тура олмади.
Иккинчи бўлимда эса биз ҳужумдаги уч нафар футболчи билан рақиб марказий ҳимоячиларига прессинг уюштиришга ҳаракат қилдик. Улар бундай режага муносиб қаршилик кўрсатишди. Шунга қарамай Корреа ва Арьас рақибга жиддий хавф туғдириб, ўйинда ғалабамизни таъминлашлари ҳам мумкин эди.
Қачондир, кимдир майдонда Диего Коста сингари майдонда борини бериб ҳаракат қилса, мен бундан кейин ҳам шундай футболчиларга ишонишда давом этаман. Айни пайтда Диего ажойиб жисмоний ҳолатда. У машғулотларда ҳам ўзини ҳар томонлама ижобий жиҳатларини кўрсатмоқда, гарчи ўйинда гол уролмаса ҳам. Мен бу каби футболчилар учун жонимни ҳам беришга тайёрман”, дейди Симоне. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи