
Россия чемпионатида фаолият юритаётган Элдор Шомуродовга қизиқаётган клублар сони яна биттага кўпайди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисига Испания гранди қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Спорт" телеканали шарҳловчиси Бобур Акмалов телеграмдаги ўзининг саҳифасида хабар берди.
- Ҳа, "Ростов" ғалабани қўлдан чиқарди, Шомуродов гол урмади, лекин Сизга бир янгилигимиз бор.
"Севилья" клуби спорт директори Рамон Мончига яқин манбаларга кўра, Элдор Шомуродов фамилияси Андалусия жамоаси long-list'ида бор. Қишки трансферлар вақтида эмас, кейинги ёзда очилажак ойна вақтида ўзбек форварди "Севилья" клубига ўтиши эҳтимоли бор, - дея ёзиб қолдирди Бобур Акмалов.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродовга олдинроқ ЦСКА ва Германиянинг "Штутгарт" клубидан жиддий таклифлар бўлмоқда.
Элдор ШомуродовИспания ГрандиСевилья КлубиРоссия ЧемпионатиТрансфер ЭҳтимолиЎзбекистон Миллий Терма Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар