16:26 / 05.11.2019
2 723

Равшан Эрматов: «Британияда 21 фоиз аҳоли футбол билан шуғулланади, бизда 0,14 фоиз»

Равшан Эрматов: «Британияда 21 фоиз аҳоли футбол билан шуғулланади, бизда 0,14 фоиз»
АОКАда 2018 йил 16 мартда эълон қилинган «2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастури» тўғрисидаги президент фармони ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Унда қатнашган ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов мамлакатнинг қанча қисми футбол билан шуғулланаётгани ҳақида маълумот берди.

"Нега Англияда футбол ривожланган?", деб сўраймиз. Қуйидаги статистикага эътиборингизни қаратмоқчиман. Британияда 11 миллион одам футбол билан мунтазам шуғулланади. Бу аҳолининг 21 фоизи дегани. Россияда 6 миллион (аҳолининг 4 фоизи), Германияда 16 миллион (аҳолининг 20 фоизи) одам футбол билан шуғулланади. Таққослаш учун, бизда бу кўрсаткич 0,14 фоизни ташкил қилади.

Британияда 39 мингта, Германияда 5 мингдан ошиқ, Россияда 2 245 та футбол мактаби бор. Бизда эса бундай мактаблар сони 209 та. Биз футболни ривожлантиришни айнан қуйи бўғинлардан бошлашимиз, футбол мактабларини кўпайтиришимиз, мактаблардам ҳам футбол тўгараклари сонини оширишимиз керак»,— деб Эрматовнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz нашри.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов: «Британияда 21 фоиз аҳоли футбол билан шуғулланади, бизда 0,14 фоиз»