date
views 2 773

"Реал" ҳужумчиси Чемпионлар лигаси тарихига кирди

"Реал" ҳужумчиси Чемпионлар лигаси тарихига кирди
“Реал” Мадрид клуби форварди Родриго Гоэс кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-турида доирасида “Галатасарой” дарвозасини икки бор аниқ нишонга олиб дубль қайд этди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра Гоэс шу тариқа ЕЧЛда гол урган бразилиялик энг ёш футболчи сифатида тарихга кирди. Айни дамда у 18 ёш 302 кунлик ҳисобланади.

Маълумот учун, Гоэс “Реал” сафига ўтган ёзги трансферлар даврида келиб қўшилган эди. Ўтган давр мобайнида у “қироллик клуби”да жами 5 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" ҳужумчиси Чемпионлар лигаси тарихига кирди