
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия чемпионати доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Айни пайтда "Ливерпуль" – дунёнинг энг кучли жамоаси. Бизни 90 дақиқа ўйин кутмоқда ва режага кўра ҳаракат қиламиз.
- Клопп ҳақида нима дейсиз?
- У бу ишларни "Боруссия"да амалга оширди ва унинг бу ердаги таъсири нақадар буюклигини кўрсак бўлади.
Клопп жамоани қабул қилиб олганида, улар совринга даъвогар эмас эди, 3-4 йилдан кейин у кучли жамоа қуришга эришди.
- Агарда "Ман Сити" мағлубиятга учраса, соврин учун пойга ўз якунига етадими?
- Мен билмайман, олдинда кўплаб ўйинлар бор, биз якшанба куни ва барча ўйинларда охиргача курашмоқчимиз, - дейди Гвардиола.
Пеп ГвардиолаЛиверпуль жамоасиМанчестер СитиАнглия чемпионатиКлопп ҳақидаСоврин учун пойга Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар