19:33 / 09.11.2019
2 179

Александр Крестинин: "Сўнгги йилларда Қирғизистонда ишга бўлган муносабат ўзгарди"

Александр Крестинин: "Сўнгги йилларда Қирғизистонда ишга бўлган муносабат ўзгарди"
Ўзбекистон - Қирғизистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Крестинин матбуот анжуманида қатнашди.
"Ўзбекистонни ҳақли ғалаба билан табрикламоқчиман. Бизда яхши ўйин кўрсатишга имкон бўлмади. Йигитлар шунга қарамай ҳаракат қилишди. Бугунги баҳс барча учун фойдали бўлди деб ўйлайман.

Бугунги баҳс навбатдаги учрашувлардан олдин менга кўплаб маълумотлар берди. Улар устида ишлаймиз.
Виталий Люкс борасида аниқ бир нарса дея олмайман. Агар 3-дақиқада ўзгариш қилинган бўлса демак жиддий. Умид қиламизки у Япония ва Тожикистон билан баҳсда майдонга тушади.

Сўнгги йилларда футболчиларнинг ишга бўлган муносабати ўзгарди. Анча профессионаллашдик деб ўйлайман.
Шу ўринда бугун стадионга келган ўзбекистонлик ва қирғизистонлик мухлисларга раҳмат айтаман. Барчаси юқори савияда ташкил этилди. Яна бир бор меҳмондорчилик учун раҳмат", - дейди Крестинин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Александр Крестинин: "Сўнгги йилларда Қирғизистонда ишга бўлган муносабат ўзгарди"