Ўзбекистонда янги ташкил этилган ММА ассоциацияси раҳбарлигига Отабек Умаров сайланди

Ўзбекистонда янги ташкил этилган ММА ассоциацияси раҳбарлигига Отабек Умаров сайланди
Ўзбекистонда янги аралаш жанг санъати федерацияси ташкил қилинди. Унга Отабек Умаров президент этиб тайинланди. Ушбу ассоциация ташкил этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат жорий йилнинг 23 октябрида тақдим этилганди.

8 ноябрь куни Отабек Умаров аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти сифатида спортчиларнинг машғулотларида қатнашди. У ММА қоидаларига мувофиқ бўлиб ўтадиган 20-GFC мусобақасида қатнашадиган полвонлар билан суҳбатлашиш учун Buka GYM спорт марказига ташриф буюрди. Ушбу мусобақа Тошкентда бўлиб ўтади ва у мамлакатимиз тарихида аралаш жанг санъатлари бўйича биринчи турнир ҳисобланади.
Ўзбекистонда янги ташкил этилган ММА ассоциацияси раҳбарлигига Отабек Умаров сайланди
Отабек Умаров спортчиларга мурожаатида Ўзбекистонда аралаш жанг санъатлари ассоциацияси эндигина ташкил этилгани ва унинг зиммасига катта масъулият юкланганини таъкидлади.
Ўзбекистонда янги ташкил этилган ММА ассоциацияси раҳбарлигига Отабек Умаров сайланди
ММА дунёдаги энг машҳур спорт турларидан бири. Ушбу спорт тури бўйича ўзбекистонлик кўплаб спортчилар аллақачон жаҳон майдонларида шуҳрат қозонган. Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси ташкил этилиши билан курашчилар малакали мураббийлар раҳбарлигида машқ қилиш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, спортчиларнинг соғлиғи устидан қаттиқ тиббий назорат ўрнатилади, шунингдек, хорижий мусобақаларда иштирок этиш учун зарур ҳужжатларни олишда ёрдам кўрсатилади.
Ўзбекистонда янги ташкил этилган ММА ассоциацияси раҳбарлигига Отабек Умаров сайланди

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар