10:12 / 10.11.2019
2 278

Ла Лига. Мессининг хет-триги "Барселона"нинг йирик ғалабасини таъминлади (видео)

Ла Лига. Мессининг хет-триги "Барселона"нинг йирик ғалабасини таъминлади (видео)
Испания чемпионатининг 13-турида «Барселона» ўз майдонида «Сельта»ни қабул қилди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Каталонияликлар таркибида Лионель Месси хет-трикка эришди. Эътиборлиси, Лео жарима тўпидан икки бор унумли фойдаланди.

Бу ғалабадан сўнг «Барса» очколарини 25тага етказиб, тўплар нисбатига кўра «Реал»ни ортда қолдирган ҳолда 1-поғонани эгаллаб турибди. «Сельта» эса 9 очко билан 12-ўринга жойлашган.

Барселона – Сельта 4:1
Голлар:
Месси (23 пенальти, 45, 48), Бускетс (85) – Оласа (42).
Барселона: тер Стеген, Фирпо, Умтити, Семеду (Бускетс, 23), Сержи Роберто, де Йонг, Артур, Фати (Дембеле, 46), Пике, Гризманн (Суарес, 73), Месси.
Сельта: Рубен Бланко, Оласа, Араухо, Айду, Жунка, Бельтран, Диоп (Фернандес, 81), Систо (Мендес, 64), Лоботка (Денис Суарес, 76), Мальо, Аспас.
Огоҳлантиришлар: Умтити (25), Месси (40), Бельтран (45), Сержи Роберто (52), Бускетс (88).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. Мессининг хет-триги "Барселона"нинг йирик ғалабасини таъминлади (видео)