
Фото: Twitter/FCBayern
Германия Бундеслигасининг 11-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Бавария» ўз майдонида «Боруссия» Дортмундни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мюнхенликлардан Роберт Левандовски (2та) ва Серж Гнабри гол уришди, яна бир тўпни Матс Хуммельс ўз дарвозасига киритиб қўйди.
Ғалабадан сўнг «Бавария» очколарини 21 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. «Боруссия» эса 19 очко билан 5-ўринга тушиб кетди.
Бавария – Боруссия Д 4:0
Голлар: Левандовски (17, 76), Гнабри (47), Хуммельс (80, автогол).
Бавария: Нойер, Киммих, Алаба, Павар, Горетцка (Алькантара, 72), Мартинес, Гнабри (Коутиньо, 70), Дэвис, Коман (Перишич, 76), Левандовски, Мюллер.
Боруссия Д: Бюрки, Ҳакими, Аканжи, Хуммельс, Шульц, Гётце (Ройс, 61), Вайгль (Алькасер, 61), Брандт, Витцель, Азар, Санчо (Геррейру, 36).
Огоҳлантиришлар: Ройс (63), Коман (67), Киммих (90+1).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар