20:33 / 10.11.2019
2 511

Пеп Гвардиола "Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашди

Пеп Гвардиола "Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 12-тури доирасидаги "Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ташқаридаги одамлар, матбуотдагилар бизни суперменлар деб айтишади, аммо ундай эмас. Мен жамоани ҳеч қачон бундай тасаввур қилмаганман.
Албатта, рақиб биздан 6 очкога олдинлаб кетган, ажойиб мавсумни ўтказаётган жамоа. Бироқ биз "Энфилд"га мағлубиятни ўйламасдан боряпмиз.

Менда ҳеч қачон бундай ҳиссиёт бўлмаган. Ҳар доим юқори натижалар ва алоҳида ютуқлар борасида ўйлайман. Бизда ғалаба учун имкониятлар етарлича бўлади.
Ғалаба учун доимо юқори сифатли ўйин кўрсатиш керак. Кичик деталларгача эътибор бериб, ғалабага ишонч билан одимлаш лозим. Футболчиларга доимо илк навбатда руҳий ҳолат борасида гапираман. Иккинчи жиҳат эса тактикага қаратилади.

Статистикаларга катта эътибор бермайман. Бироқ у "Энфилд"да ғалабага эришиш қанчалар қийин эканлигини кўрсатади. Ҳа, ростдан ҳам катта стадионларда меҳмон бўлиб ўйнаш осон эмас.
"Ливерпуль" - яхши жамоа. Барча шуни билади ва мен ҳам фақатгина шуни айта оламан", - деди Гвардиола.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Пеп Гвардиола "Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашди