2 834
Маҳаллийлаштирилган спортчи ўзбек спорти тарихида илк бор бешкурашда Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритди
Алисэ Фахрутдинова
Хитойнинг Ухань шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Осиё-Океания минтақаси учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, ушбу турнирда спортимиз тарихида илк бор замонавий бешкурашчи Алисэ Фахрутдинова ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди. Мазкур мусобақада терма жамоа мамлакатлар рейтингида учинчи ўринни эгаллади ва бу делегациямиз учун Олимпия ўйинларига битта лицензия тақдим қилди.
Мусобақада кучли бешлик қуйидаги кўринишни ҳосил қилди:
1. Жанубий Корея
2. Япония
3. Ўзбекистон
4. Хитой
5. Қозоғистон
Қайд этилишича, бу Ўзбекистон делегацияси учун Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритилган ўн иккинчи лицензия бўлди.
Маълумот учун: жорий йилнинг август ойи охирларида россиялик бешкурашчилар Александр Савкин ва Алисэ Фахрутдинова халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан қатнаша бошлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди