
Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида рингга чиқиши кутилаётган Ҳасанбой Дўсматовнинг дебют жангида ўзгариш содир бўлди.
Унга кўра, Дўсматов 16 ноябрь куни Мексиканинг Гуанахуато шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида профессионал боксда расман дебют қилиши аниқ бўлди. Унинг рақиби мезбон Давид Мартинез бўлади. Мазкур боксчи профи рингда 12 та жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган, уч бора мағлубият ва бир бора дуранг қайд эта олган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дўсматов 10 ноябрь куни Хитойyнинг Фужоу шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида ўзининг дебют жангини ўтказиши, унга хитойлик Де Бин Жу (3-1-1, 2 КО) рақиб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар