
"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов бугундан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафига келиб қўшилди. Машғулот олдидан эса иқтидорли ҳужумчи сайтимиз учун кичик интервью берди.
"Тайёргарлик яхши олиб борилмоқда. Барча бўлажак учрашувнинг аҳамиятини яхши тушуниб турибди. Ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.
Саудия Арабистони сўнгги мундиалда иштирок этди ва қитъамизнинг энг кучли термаларидан бири саналади. Аммо мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишимиз шарт.
"Ростов" сафида гол ура олмаяпман? Бундай ўйинлар ҳам бўлиб туради. Ҳамма сиздан гол кутади. Ўйлашимча хали ҳаммаси олдинда", - деди Шомуродов.
Элдор ШомуродовЎзбекистон миллий терма жамоасиРостов клубиСаудия АрабистониИнтервьюМушталак учрашув Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар