15:28 / 13.11.2019
2 754

Месси, Роналду, Рамос, Левандовскилар даъвогарлик қилган мукофот Лука Модричга берилди

Месси, Роналду, Рамос, Левандовскилар даъвогарлик қилган мукофот Лука Модричга берилди
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич яна бир мукофот ғолибига айланди.
Модрич футбол ривожига қўшган ҳиссаси учун 29 ёшдан ошган футболчиларга бериладиган "Golden Foot" (олтин оёқ) мукофоти билан тақдирланди.
Бу ҳақида Хорватия футбол федерациясининг Twitter'даги расмий саҳифаси орқали маълум қилинди. Бу йилги номзодлар орасида Криштиану Роналду, Лионель Месси, Тиаго Силва, Серхио Рамос, Уэйн Руни, Серхио Агуэро, Роберт Левандовски, Жоржо Кьеллини ва Жерар Пике сингари юлдузлар ҳам бор эди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мукофотнинг аввалги ғолиблари орасида Эдинсон Кавани, Икер Касильяс, Жанлуижи Буффон, Самуэль Это`О, Андрес Иньеста, Дидье Дрогба, Златан Ибрагимович, Райан Гиггз, Франчесто Тотти, Роналдиньо сингари жаҳон футболи афсоналари бор эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси, Роналду, Рамос, Левандовскилар даъвогарлик қилган мукофот Лука Модричга берилди