17:37 / 13.11.2019
2 604

"Ростов" қишда 6 футболчини сотиб юбориши мумкин. Улар орасида Шомуродов ҳам бор

"Ростов" қишда 6 футболчини сотиб юбориши мумкин. Улар орасида Шомуродов ҳам бор
"Ростов"да молиявий қийинчиликлар пайдо бўлди. Клуб футболчиларга 3 ойлик маош ва мукофот пулларини тўламаган.
Ростов клуби етарлича ҳомийларга эга, аммо сўнгги ойларда улар жамоага ёрдам беришмаяпти. "Ростов"нинг айни дамдаги ягона "спонсори" клуб президенти Арташес Арутюнянц бўлиб турибди.

Вилоят спорт куратори губернатор (ҳоким)нинг биринчи ўринбосари Игорь Гуськов ҳисобланади ва ҳомийлар унинг жамоага бўлган муносабатига қараб иш қилишмоқчи. Бу вазиятда клубга Ростов вилояти губернатори Василий Голубев ёрдам бериши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълум бўлишича, клуб қишда 6 нафар футболчини сотиши мумкин. Улар: Дмитрий Чистяков, Матиас Норманн, Ивелин Попов, Роман Ерёменко, Алексей Ионов ва Элдор Шомуродов.
Шу билан бирга қишда "Ростов"ни клуб президенти Арутюнянц, бош мураббий Валерий Карпин ва спорт директори Алексей Рискин тарк этиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ростов" қишда 6 футболчини сотиб юбориши мумкин. Улар орасида Шомуродов ҳам бор