3 068
Алишер Никимбаев: Саудия Арабистони унчалик кучли эмас, Ўзбекистон бу ўйинни ютиши керак
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши учрашуви олдидан муҳим маълумотларни бериб бормоқдамиз. Улар қаторида журналистларнинг фикрларини ҳам сизларга ҳавола қиламиз.
Қатарда фаолият юритаётган ҳамюртимиз, кўпчилик яхши танийдиган мутахассис Алишер Никимбаев бўлажак беллашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу ўйинда ютиши керак. Чунки бугунги кунда Саудия Арабистони унчалик кучли эмас. Уларда авлодлар алмашуви кетмоқда. Шунинг учун рақиб ўтган ёки 2 йил аввалги каби кучли эмас. Қолаверса, саудияликларнинг тайёргарлигига ОЧЛ финалида қатнашган "Ал Ҳилол"нинг қатнашгани таъсир қилади. Сабаби терма жамоанинг аксарият футболчилари ушбу клубда тўп тепади.
Рақибнинг кучли жиҳатлари ҳақида гапирадиган бўлсам, жамоа ёш, мотивация жуда юқори. Ҳозир бу жамоада юлдузлар йўқ бўлса ҳам улар жамоавий ўйин намойиш этишади. Шунинг учун хавфли деб битта футболчини ажратиш қийин.
Эвре Ренар Саудия Арабистони термасини яқиндагина қабул қилиб олди. Лекин у Шимолий Африкада жуда кўп ишлаган. Демак, араб менталитетларини озгина бўлса ҳам билади. Мураббийга таркибни унчалик шакллантирмагани панд бериши мумкин.
Гуруҳимиздаги энг асосий рақибимиз, албатта, бу Саудия Арабистони. Охиригача курашишга менимча Фаластинни кучи етмайди.
Саудия Арабистонига бугун ёрдам бериши мумкин бўлган жиҳат ҳақида гапирадиган бўлсам, бу йилги ОЧЛ чорак финалида ушбу мамлакатнинг 3 та клуби қатнашган. Уларда 20дан ошиқ футболчи асосий таркибда майдонга тушган. Бу эса футболчиларнинг савияси паст эмаслигини кўрсатади. Лекин улар ҳали шаклланмаган терма жамоа бўлгани учун Яман ва Фаластин билан дуранг қайд этишган. Ушбу жамоаларни саудияликлар ўз уйларида бемалол ютишлари мумкин.
Эътибор берадиган бўлсак, бугунги учрашув Саудия Арабистони учун 3 сафар ўйини бўлади. Демак, 4 та турдан 3 тасини меҳмонда ўтказиб, кейинги 4 ўйиндан 3 тасини ўз уйида ўтказади. Бу эса уларга камида 2-ўринни олиш учун яхши имконияти борлигини кўришимиз мумкин. Лекин уларга 2-ўрин билан чиқиш жуда қийин бўлади. Чунки Саудия Арабистони бугунги кунга келиб 4 очко йўқотди. 2 та дуранг. Бугун натижа ҳамюртларимиз фойдасига бўлса, унда 7 очкодан махрум бўлишади ва 2-ўрин билан кейинги босқичга чиқиш масаласи анча қийинлашади, - деди Алишер Никимбаев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади