
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан ЖЧ-2022 саралаши доирасида жуда муҳим ўйинни ўтказади.
Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринда бораётган жамоалар ўртасидаги баҳс "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 17:00да бошланади. Ўйинни Рюжи Сато бошчилигидаги япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари шу кунга қадар ўзаро 10 марта ўйин ўтказишган. 4 марта вакилларимиз ғалаба қозонишган, бешта учрашувда рақиблар устун келишган ва битта баҳсда дуранг қайд этилган.
ЖЧ-2022 саралаши
14 ноябрь (пайшанба)
Ўзбекистон - Саудия Арабистони
Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)
Қанот ҳакамлари: Хироши Ямаучи (Япония), Жун Михара (Япония)
Захира ҳаками: Юдаи Ямамото (Япония)
Назоратчи: Омар Муса Ҳалаф Абу Лум (Иордания)
Комиссар: Моҳд Сайфиддин Абу Бакар (Малайзия). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар