10:13 / 15.11.2019
10 840

ЖЧ-2022 саралаши. Иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқа оламизми? (жадвал)

ЖЧ-2022 саралаши. Иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқа оламизми? (жадвал)
Бугун Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги 5-тур баҳслари бўлиб ўтди ҳамда дастлабки давра ўз якунига етди.
Афсуски терма жамоамиз ўз майдонида Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди ва иккинчи ўринга тушиб қолди. Осиё қитъасидаги ЖЧ-2022 саралаш баҳслари 8та гуруҳда давом этмоқда.

Ҳар бир гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар (8та) ҳал қилувчи сўнгги босқичга чиқишади. Уларга қўшилиб 8та гуруҳда энг яхши натижа қайд этган 4та ёки 5та иккинчи ўрин соҳиблари ҳам кейинги босқичга чиқади.

Нима учун 4та ёки 5та? Гап шундаки ЖЧ-2022 мезбони Қатар бу саралашда иштирок этмоқда. Сабаби бу Жаҳон чемпионати билан бирга Осиё Кубоги-2023 учун ҳам саралаш вазифасини ўтаб бермоқда. Қатар агар ҳозирги босқичда ўз гуруҳида 1-ўринни олса ёки 2-ўринни олиб энг яхши натижага эга 4та жамоадан бири бўлса у ҳолда ўз ўзидан қуйидаги жадвалда бешинчи ўриндаги жамоа ҳам сўнгги босқичга чиқади.

Биринчи давра тугаган бир пайтда Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўриндагилар жадвалида энг сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Гуруҳдан ҳеч бўлмаса иккинчи ўрин билан чиқишни истасак кейинги ўйинларда рақибларни имкон қадар йирик ҳисобларда мағлуб этаверишимиз шарт ва ўз навбатида қолган гуруҳларда иккинчи ўрин эгаларининг очко йўқотишини кутишимиз керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз ўзининг келаси учрашувини 19 ноябрь куни Тошкентда Фаластин терма жамоасига қарши олиб боради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2022 саралаши. Иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқа оламизми? (жадвал)