17:45 / 15.11.2019
1 978

Энди футбол трансляцияларининг сифати яхшиланадими?

Энди футбол трансляцияларининг сифати яхшиланадими?
Бугунги кунда футбол ривожида юқори савияли трансляцияларнинг ўрни катта. Ўзбекистон терма жамоалари ўйинларини трансляция қилаётган “Спорт” телеканали билан ҳамкорликда трансляцияларда фаолият олиб борувчи мутахассисларнинг малакаси ва маҳоратини янада ошириш мақсадида ЎФА томонидан ОФК ёрдамида қитъамизнинг таниқли мутахассислари иштирокида семинар ташкил этилди.

Юртимизга англиялик машҳур шарҳловчи, ҳозирда Малайзия телевидениесида футбол трансляциялари борасида продюсер вазифасини бажараётган Дез Коркхилл ҳамда ОФК консультанти ва Сингапур телевидениеси бошловчи, шарҳловчи ва продюсери Рошан Рай ташриф буюрди. Семинарнинг биринчи кунида экспертлар “Спорт” телеканали меҳмони бўлишди.

Кўчма телевизион станция ходимлари, режиссёрлар гуруҳи, операторлар, шарҳловчи ва бошловчилар иштирокида интерактив суҳбат тарзида ўтган ушбу семинарда катта эфирлар олдидан олиб бориладиган тайёргарлик мавзуси кўтарилди. Дез Коркхилл ва Рошан Рай ўз тажрибалари ҳамда фаолиятидаги мисоллар орқали фикрлар билдиришди. Шунингдек, юртимиз телевидениесининг ишлаш услуби билан яқиндан танишишди.

Иккинчи кун Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашувига тўғри келди ва меҳмонлар бевосита амалиётда “Спорт” телеканали вакиллари билан бирга ушбу ўйин трансляцияси жараёнида иштирок этишди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида ўтган учинчи кунги семинарда эса амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб хулосалар айтиб ўтилди. Иштирокчилар бир неча гуруҳга бўлинган ҳолда ўйин олди студия, майдондаги интервью ва стендаплар, шарҳловчи иши, бевосита учрашувнинг умумий трансляциясини баҳолаб боришди.

Беллашув якунида меҳмонлар ўзбекистонлик ҳамкасбларининг ишига юқори баҳо беришди ва шу билан бирга трансляциялар сифатини янада ошириш борасида ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Энди футбол трансляцияларининг сифати яхшиланадими?